18:28 / 08.05.2021
2 097

МИБ: Ота вояга етгунда қадар олдиндан 2000 АҚШ доллари миқдорида тўлаб берди


Маълумки, амалдаги қонунчилик талабларига кўра алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади. Айнан бу борада Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими томонидан ҳам тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олинган ҳужжатда фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2007  йилдаги буйруғига асосан қарздор Ўткир Юлчиев (исми фамилияси ўзгартирилган)дан ундирувчи Соҳиба Юлчиева (исми фамилияси ўзгартирилган) фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўлимга келиб тушган ва қарор қабул қилиниб тарафларга юборилган. Ота фарзанди моддий таъминотини ҳар ойда ўз вақтида бериб келаётган эди. Ўз ўрнида фуқаро Ўткир Юлчиевга амалдаги тартибга кўра бир фарзанди учун моддий таъминотни то вояга етгунга қадар тўлашлилиги мумкинлиги тушунтириб ўтилди.

Шундан сўнг у бўлимга ариза билан мурожаат этди ва қаноатлантирилди. Ҳисобланган алимент суммаси учун 2000 АҚШ доллари тўлаб берди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Ота вояга етгунда қадар олдиндан 2000 АҚШ доллари миқдорида тўлаб берди