20:44 / 18.11.2024
7

КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"

КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"
КХДР терма жамоаси бош мураббийи Сим Ён Нам ва футболчи Хан Кван Сон Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз эртанги учрашувда муваффақият қозониш учун барча имкониятни ишга соламиз. Бунинг учун етарлича тайёргарлик кўрдик.

Ўйин билан боғлиқ тайёргарликларни пухта бажардик. Учрашув давомида юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларга мослашиш жуда муҳим. Шунингдек, рақиб жамоага қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд. Бунинг устида иш олиб бордик. Футболчиларимиз ўйинга тўлиқ тайёр ва яхши натижага эришишга ҳаракат қиламиз", – деди Сим Ён Нам.

"Биз Ўзбекистон миллий терма жамоасини чуқур ўрганиб, уларга қандай ўйнаш кераклигини аниқлаб олдик. Шу сабабли эртанги баҳсда ижобий натижага эришамиз деб ўйлайман.

Ўзбекистонга қарши дастлабки баҳсда кутилган натижага эришолмагандик. Ушбу муваффақиятсизлик сабабларини ўрганиб, навбатдаги учрашувга астойдил тайёргарлик кўрдик. Эронга қарши баҳсдаги камчиликларни Ўзбекистон билан учрашувда такрорламаслик учун бор маҳоратимизни намойиш этамиз", – деди Хан Кван Сон.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"