Фото: Gff.co.uk
Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилган анъанавий халқаро танловда 2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди.
Ташкилотчилар берган маълумотга кўра, 47 мамлакат тақдим этган 4 786 дона пишлоқ ҳакамлар ҳайъатининг 240 нафар халқаро эксперти томонидан баҳоланди.
Ғолиблик қўй сутидан тайёрланган Queijo de Ovelha Amanteigado пишлоғига берилди. Бу пишлоқ Португалиянинг Суалейра шаҳридаги 10 киши ишловчи кичик фермада тайёрланган.
Фото: Gff.co.uk
Ҳакамлар пишлоқларни ташқи кўриниши, ҳиди, таъми ва текстурасига қараб баҳолашди. Улардан бири ғолиб-пишлоқни «оқсил ва ёғнинг ажойиб уйғунлиги» дея таърифлади.
Танловнинг финал босқичига Португалия, Бразилия, АҚШ, Норвегия, Италия, Германия ва Испаниянинг 14 та пишлоғи етиб келди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»