Фото: KCNA / Reuters
Пхенян ва Москва ўртасидаги иттифоқ мустаҳкамланса, Шимолий Корея Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияга 100 минггача аскар юбориши мумкин. Бу ҳақда 17 ноябр, якшанба куни Bloomberg агентлиги G20'нинг бир қатор мамлакатлари дастлабки баҳолари билан таниш бўлган суҳбатдошларига таяниб хабар берди.
КХДР бундай қадамга бориши шарт эмас, дея тушунтирди агентлик суҳбатдошлари. Бундан ташқари, бундай миқёсдаги ҳарбий қўллаб-қувватлаш юз минглик қўшинни бир марталик ўтказишни англатмайди, балки Россия Федерациясида Шимолий Корея кучларининг ротациясини ҳисобга олган ҳолда умумий сони бўлади, дея таъкидлади Bloomberg манбалари.
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
Шимолий Корея аскарлари ҳозирда Россия қўшинлари билан бирга Украинага қарши урушда қатнашмоқда. 12 ноябр куни АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Ведант Пател Пхенян томонидан Россия шарқига юборилган 10 мингдан ортиқ қўшиннинг асосий қисми Курск областига жўнатилганини хабар қилди. У ерда Шимолий Корея аскарлари «Россия Қуролли кучлари билан биргаликда жанговар ҳаракатларда қатнаша бошладилар», деди у.
Украина президенти Володимир Зеленский бир ҳафта олдин Шимолий Корея аскарлари аллақачон Курск областида Украина армиясига қарши жанговар ҳаракатларда қатнашганини айтган эди. КХДРнинг 11 минг аскари ҳозирда Кремл қўшинларини қўллаб-қувватлаш учун Курскда бўлиб турибди ва улар орасида «талафот кўрганлар ҳам бор», деб ёзган Зеленский. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди