22:55 / 16.11.2024
10

Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди

Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Фото: YouTube
Apple расмий сайтида компаниянинг эскирган маҳсулотлари рўйхати эълон қилинди, улар орасида бир нечта iPhone ва Apple Watch моделлари ҳам бор.

Компания iPhone 6s Plus ҳамда iPhone XS Max смартфонларини расман «винтаж», яъни эскирган қурилмалар тоифасига киритди. Бу шуни англатадики, Apple ҳамда шерикликдаги сервис хизматлари ушбу қурилмаларни фақат фойдаланувчида эҳтиёт қисми бўлса таъмирлаб беради.

Бундан ташқари, алюминий ва зангламас пўлатдан ишланган Apple Watch Series 2 соатлари ҳам эскирган қурилмалар рўйхатига қўшилди, аммо керамик корпусли Series 2 соатлари ҳозирча рўйхатга қўшилган эмас.

iPhone 6s ва iPhone 6s Plus 2015 йилда тақдим этилган тўққизинчи авлод айфонлари саналади. Уларнинг ўрнини 2016 йилда iPhone 7 ва iPhone 7 Plus эгаллади. 2018 йилда iPhone XS, iPhone XS Max ва iPhone XR тақдим этилиши билан iPhone 6s ва iPhone 6s Plus чиқарилиши тўхтатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди