Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан «Тошкент-Бухоро-Тошкент» йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, мазкур дизел поезди «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ ва «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ шартномаси асосида қурилган бўлиб, таркиби 12 та вагондан иборат, бундан 2 та VIP, 4 та бизнес (бизнес-класс ўриндиқлари йўналиш бўйича ўзгаради), 4 та эконом, 1 та ресторан ва 1 та дизел вагонлари бор.
«Ҳозирда поезд мазкур йўналишда синовдан ўтказиш жараёнида.
Поезд ҳаракат вақти 6 соатдан иборат бўлиб, 592 км масофани босиб ўтади. Янги дизел поезди синови якунлангач, яқин кунларда йўловчиларга фойдаланиш учун топширилади», – дейилади расмий хабарда.
Қўшимча қилинишича, вагонларга ўрнатилган совутиш тизими бошқа вагонлардан фарқли равишда улар тўхтаб турганда ҳам ишлашда давом этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди