“Ланс” кашфиётига айланган Абдуқодир Ҳусановнинг харидорлари кўпайиб бормоқда. Франция чемпионати жамоалари орасида ўзбек легионерига биринчи бўлиб “Пари Сен-Жермен” эътибор қаратган эди. Парижликлар ҳамон 20 ёшли ҳимоячини кузатиб келмоқда.
Энди ҳамюртимиз учун курашга Францияда ПСЖда ҳам машҳур бўлган “Марсель” клуби қўшилди. Бу ҳақда Франция футболини ёритаётган бир неча манбалар маълумот чиқара бошлади.
ЛЕОНС СИРИАК, foot-sur7.fr сайти эксперти:
ПСЖ ва “Марсель” клублари “Ланс”нинг ёш ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Айниқса, “Марсель” қишки трансферлар вақтида “Ланс”га ҳужумга ўтмоқчи.
“Марсель” президенти Пабло Лонгория ва клуб хўжайинлари “Ланс”дан ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни олиш бўйича иш бошлади. 20 ёшли ўзбек футболчиси ўз салоҳиятини намойиш қилиш орқали бу мавсум “Ланс”нинг энг муҳим ўйинчисига айланди ва бугунги кунда Уилл Стилл жамоасининг таянчи ҳисобланади.
Ҳусановнинг ўйини Европанинг қатор гранд клублари эътиборини ўзига қаратган. Хусусан, ПСЖ ҳам қишки трансферлар даврида ўзбек футболчисини олишга ҳаракат қилиши кутилмоқда. Франция чемпионларининг спорт директори Луиш Кампуш Абдуқодирни клубни тарк этиши керак бўлган Словакия терма жамоаси ўйинчиси Милан Шкриньярнинг ўрнига олиб келмоқчи.
“Марсель” эса, жамоа ҳимоясини мустаҳкамлаш учун марказга янги ўйинчи қидираётгани боис, Ҳусанов учун курашга қўшилди. Лекин бу футболчининг “Ланс” учун аҳамиятини инобатга олиб, январда бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди.
MSN.COM:
“Марсель” бош мураббийи Роберто Де Дзерби қишда жамоа ҳимоясини кучайтиришни талаб қилмоқда. Бу мутахассис орқа чизиқ жамоанинг энг заиф нуқтаси эканини маълум қилди.
Роберто Де Дзерби ҳимоячиларнинг ўйини ва жамоадаги мудофаа вакилларининг аҳволидан қониқмаяпти. Шансель Мбемба ҳали таркибга киришга ҳам лойиқ эмас. Леонердо Балердининг даражаси юқори ўринлар учун курашишга етишмаслиги ошкор бўлиб бормоқда. Асосий ҳимоячилардан бирига айланишга ваъда берган Лилиан Брасье ҳам ҳали ўз сўзининг устидан чиққани йўқ. Ҳимоя заифлиги туфайли жамоа чемпионатнинг дастлабки 11 та учрашувида 15 та гол ўтказиб юборди. Бу жуда кўп.
Клуб хўжайини Пабло Лонгория трансфер бозорини синчиклаб ўрганиб чиқди ва Абдуқодир Ҳусанов тимсолида ноёб талант эгасини топди. Ҳусанов гранд клублар қўядиган кўплаб талабларга тўлиқ жавоб бера олади. 20 ёшли ўзбек футболчисининг салоҳияти юқорилиги унинг профессионал нуқтаи назардан янада ўсиши мумкинлигини тасдиқлаяпти.
NEWS.DAYFR.COM:
“Марсель” қишки трансферлар ойнаси очилиши билан фаоллик кўрсатадиган бўляпти. Клуб ҳимоя чизиғи маркази ва ён қанотда иккита янги ўйинчи пайдо бўлиши кутиляпти. Уларнинг номи маълум бўлди.
Марселга олиб келинадиган номзодлардан бири Килиан Силдиллия ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Франциялик футболчи “Мец”да тарбияланган ва тўрт йилдан бери Бундеслигада “Фрайбург” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Ҳимоя марказига икки номзод кўриб чиқилмоқда. Улардан бири “Челси”да ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган Бенуа Бадиашилья. 23 ёшли футболчини “аристократлар” 2023 йилнинг январида 38 миллион еврога “Монако”дан трансфер қилганди. Лекин истеъдодли марказий ҳимоячи Лондон клубининг асосий таркибига кира олмаяпти.
“Марсель” мутасаддилари “Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга ҳам жиддий қизиқмоқда. 20 ёшли ўзбек футболчиси мавсумнинг ҳақиқий кашфиёти бўлди. Иқтидорли ҳимоячи нафақат клуб, балки Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам муваффақиятли ўйнамоқда.
Абдуқодирга Франциянинг ПСЖ ва “Марсель” клубларидан ташқари Европанинг бошқа клубларидан ҳам қизиқиш бор. Унинг трансфер суммаси 10 миллион евродан ортиқ экани таъкидланаётган бўлса-да, “Ланс” ўз ўйинчиси учун бундан бир неча баравар кўп маблағ талаб қилади.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов футболдаги бошланғич билимларини “Бунёдкор” клубида олган. Профессионал фаолиятини Беларусь чемпионатининг “Энергетик-БГУ” жамоасида бошлади. “Ланс” ҳамюртимизни 2023 йилнинг ёзида ўз сафига қўшиб олди.
Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” таркибида Франция чемпионатидан ташқари УЕФАнинг учта нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида ҳам дебютини нишонлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи