Фото: AP
«Титаник»нинг 700 дан ортиқ йўловчисини қутқарган Британия пароходи капитанига совға қилинган тилла соат аукцион орқали 1,56 миллион фунт стерлингга (1,97 миллион доллар) сотилди, деб хабар беради BBC.
Оғирлиги 18 қирот бўлган Tiffany & Co соати 1912 йилда «Титаник» ҳалокатга учраган вақтида воқеа жойига етиб келган RMS Carpathia йўловчи кемаси капитани Артур Ростронга совға қилинган эди. Соатни америкалик хусусий коллекционер харид қилгани айтилмоқда.
Артур Рострон офат сигналини олганидан кейин Ню-Йоркдан Европага кетаётган RMS Carpathia йўналишини ўзгартирган. У «Титаник» 1912 йил 15 апрел куни Шимолий Атлантикага чўкканидан икки соат ўтиб, воқеа жойига етиб борган.
Соат эса Артурга «Титаник»даги энг бадавлат инсон Жон Жейкоб Асторнинг беваси ҳамда кема айсберг билан тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлган икки бизнесменнинг рафиқалари томонидан совға қилинган. Соатнинг орқа томонига қуйидаги ёзув туширилган: «Капитан Ростронга 1912 йил 15 апрелда «Титаник»нинг омон қолган уч йўловчиси —Жон Б. Таер хоним, Жон Жейкоб Астор хоним ва Жорж Д. Уайденер хоним томонидан самимий миннатдорчилик ҳамда ташаккур билан тақдим этилади».
Кимошди уйи маълумотларига кўра, Артур Рострон совғани жаноб Асторнинг рафиқасидан Ню-Йоркдаги Бешинчи авенюда жойлашган оилавий уйида ўтказган тушликда қабул қилиб қолган. «У биринчи навбатда Ростроннинг жасоратига миннатдорчилик учун топширилган, чунки жаноб Ростронсиз ушбу 700 киши омон қолмасди», — дейди аукцион вакили Эндрю Олдриж.
«Титаник»ка боғлиқ бундан олдинги рекорд нархдаги эсдалик буюми апрел ойида — Жон Жейкоб Асторнинг жасадидаги кийим ҳамёнидан топилган тилла соат — 1,175 миллион фунт стерлингга сотилган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»