15:05 / 18.11.2024
25

Полша бош вазири: Яқин ҳафталар Киев учун ҳал қилувчи бўлади

Полша бош вазири: Яқин ҳафталар Киев учун ҳал қилувчи бўлади
Фото: Украина президенти офиси
Россиянинг Украинага қарши икки ярим йилдан ортиқ давом этган уруши тез орада ўзгариши мумкин. Бу фикрни Полша бош вазири Доналд Туск билдирди. «Яқин ҳафталар нафақат урушнинг ўзи, балки бизнинг келажагимиз учун ҳам ҳал қилувчи бўлади», деб ёзди у 17 ноябр, якшанба куни X микроблоглар тармоғида. Полша ҳукумати раҳбари айнан нимани назарда тутганини тушунтирмади.

Шу билан бирга, Туск Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Олаф Шолц ўртасидаги яқинда бўлиб ўтган суҳбатни эътибордан четда қолдирмади. Унинг сўзларига кўра, Кремлни телефон қўнғироқлари билан тўхтатиб бўлмайди. Яқинда амалга оширилган ҳаво ҳужуми жанглар пайтидаги энг йирик ҳужумлардан бири бўлди ва «телефон дипломатияси Украинани Ғарб томонидан қўллаб-қувватлашни алмаштиришга қодир эмаслигини тасдиқлади», дея қўшимча қилди Полша бош вазири.

Туск Украинада ўт очишни тўхтатиш санаси ҳақида АҚШдан декларация кутмоқда

Полша бош вазири Доналд Тускнинг фикрича, яқин келажакда Доналд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонган Қўшма Штатлардан Украинада ўт очишни тўхтатиш муддати ва Киев учун хавфсизлик кафолатлари ҳақида декларациялар олиши мумкин. Полша вазирлар маҳкамаси раҳбарининг сўзлари ҳақида 9 ноябр куни Полша радиоси хабар берди.

Тускнинг баёноти 6 ноябр куни Трампга яқин бўлган уч манбага таяниб, Украина бўйича режалардан бири ҳақида ёзган The Wall Street Journal мақоласи чоп этилганидан кўп ўтмай янграган. Нашрнинг ёзишича, бу лойиҳа, хусусан, Киевнинг НАТОга камида 20 йил қўшилмасликка ваъда бериши ва бунинг эвазига Вашингтон Россия Федерациясининг кейинги ҳужумларини олдини олиш учун Украинани қурол-яроғ билан таъминлашда давом этишидан иборат.

Ўз навбатида, Тускнинг фикрича, Трампнинг Украина бўйича режалари, эҳтимол, фақат тайёргарлик босқичида.

Полша бош вазири, ўзининг фикрича, кейинги қадамлар қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди. «Бу, албатта, АҚШнинг Украина ишларига камроқ аралашувини ўз ичига олган қарорлар бўлади», дея қўшимча қилди у.

Шу билан бирга, Доналд Туск «Украинадаги уруш бўйича қарорлар нафақат украиналиклар, балки биз билан ҳам маслаҳатлашмасдан қабул қилиниши мумкин эмас», деб таъкидлади.

Трампнинг АҚШдаги сайловлардаги ғалабасидан қатъи назар, Полша ва Европа яқин ойларда ўз хавфсизлиги учун анча катта масъулиятни ўз зиммасига олади, деб ҳисоблайди Полша вазирлар маҳкамаси раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Полша бош вазири: Яқин ҳафталар Киев учун ҳал қилувчи бўлади