17:42 / 16.11.2024
12

Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди

Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Фото: Gazeta.ru
Германия канцлери Олаф Шольц ва Россия президенти Владимир Путиннинг кеча бўлиб ўтган телефон суҳбати Киев учун сигналдир. Бу фикрни Россия бўйича эксперт, Германия ташқи сиёсат жамияти “Халқаро тартиб ва ​​демократия” дастури раҳбари Штефан Майстер Der Tagesspiegel газетасига билдирди.

Бу музокараларга тайёргарлик кўриш босимини кучайтиради. Шунингдек, Европанинг етакчи сиёсатчилари ички сиёсий сабабларга кўра Путин билан музокара олиб боришга ва у билан мулоқотга киришишга мажбур бўлаётганини англатади”, деб ҳисоблайди мутахассис.

Шольцнинг Путин билан суҳбати кўп нарсани ўзгартирмайди, деб ҳисоблайди у.

Охир-оқибат Москва урушни тўхтатиш бўйича музокараларни фақат АҚШ президенти билан олиб боради. Путин эса Шольц энди Европа сиёсатида муҳим рол ўйнамаслигини билади”, дея қўшимча қилди Майстер.

Унинг фикрича, ҳатто Киевда ҳам Украина тақдирини Шольц эмас, балки Россия билан АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ҳал қилишини тушунишади.

Россия президенти “мулоқотга очиқлигини ва Трамп билан музокараларга тайёрланаётганини кўрсатмоқда”, деб ҳисоблайди эксперт.

Кремль баёноти

Аввалроқ Кремль Путин ва Шольц суҳбати тафсилотларини очиқлаганди.

Россиянинг таклифлари яхши маълум ва улар июнь ойида Россия Ташқи ишлар вазирлигида қилган нутқида баён этилган. Мумкин бўлган келишувлар Россиянинг хавфсизлик манфаатларини ҳисобга олиши, янги ҳудудий воқеликларга асосланиши ва энг муҳими, можаронинг асосий сабабларини бартараф этиши керак”, дейилади Кремль баёнотида.

Зеленский билан суҳбат

DW нашрининг маълум қилишича, Путин билан суҳбатдан олдин Олаф Шольц Украина президенти Владимир Зеленский билан ҳам телефонда гаплашган.

10 ноябрь куни Шольц АRD телеканалига берган интервьюсида Украинадаги уруш бўйича Путин билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини, лекин буни алоҳида эмас, балки Украина ва бошқа томонлар иштирокида амалга оширишини айтган:
Ҳа, вақти келганида мен Россия президенти билан гаплашаман, лекин мен масъулиятли сиёсатчиман, буни ёлғиз қилмайман”, деган у.

Россия президентининг расмий сайти маълумотларига кўра, Путин ва Шольц ўртасидаги сўнгги суҳбат 2022 йил 2 декабрда бўлиб ўтган, унинг асосий мавзуси Украинадаги вазият бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди