
Фото: Видеодан кадр
Қашқадарёда қўйлар отарини автомобиль уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати ҳолат октябрь ойида содир бўлганини маълум қилди.
17 октябрь куни соат 05:00 ларда Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро А.С. бошқарувида бўлган Isuzu русумли транспорт воситаси билан Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 Ғузор—Самарқанд автомобиль йўлининг 105-километрида бошқариб кетаётиб, Ғузор туманида яшовчи Ш.Т. ҳамда Қ.Қ.нинг 95 бош майда шохли молларини уриб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу каби ҳолат октябрда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ҳам содир бўлганди. Spark автомобили йўлнинг қатнов қисмида бўлган қўйлар отарини уриб юборган. Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатиб, тушганидан сўнг автомобилда ёнғин келиб чиққан. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.