Фото: "Дунё" АА
Иқтисодий тадбир Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг Dongguan Private Enterprise Investment Chamber of Commerce уюшмаси билан биргаликда ташкил этилди.
Уюшма раиси Чжан Жин маҳаллий корхоналар томонидан хориж давлатларда лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш борлигини, шу сабабли, Ўзбекистон инвестициялар киритиш учун жозибадор жой сифатида кўрилаётганини таъкидлади.
Хитой томони мамлакатда озиқ-овқат, ичимликлар, асбоб-ускуналар ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, АКТ ва туризм йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда Уюшмага аъзо корхоналар орасида тегишли тарғибот ишларини олиб боришга тайёрлигини билдирди.
Тадбир давомида, Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Ризо Асадов ва Пешку тумани ҳокими Ваҳобжон Қаҳҳоров томонидан ҳудуднинг салоҳияти, бизнес учун яратилган имкониятлар ҳамда истиқболли инвестициявий лойиҳалар тўғрисида тақдимот ўтказдилар.
Учрашув якунида Уюшма ва унга аъзо корхоналар вакилларидан иборат делегациянинг жорий йил декабр ойида Бухоро вилоятига бизнес миссиясини ташкил қилишга келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди