Фото: Getty Images
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш учун федерал даражада фавқулодда ҳолат жорий этишга тайёрлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
Аввалроқ Judicial Watch консерватив фаоллар гуруҳи раҳбари Том Фиттон Трампнинг нияти ҳақида ёзган эди.
“Хушхабар: Дональд Трампнинг янги маъмурияти мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишга ва президент Жо Байден сиёсатини ўзгартириш ҳамда оммавий депортацияларни амалга ошириш учун ҳарбий куч ишлатишга тайёр”, деб ёзган эди Том Фиттон Truth Social нашрида. Фиттон маълумот манбасини кўрсатмаган.
18 ноябрь куни Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Фиттоннинг постини қайта жойлаштирди ва “ТRUE!!!” (ўзб. – “ҳақиқат”) деб ёзди. Сиёсатчи бошқа тафсилотларни келтирмаган.
Трамп бир неча бор президент Байден ва унинг маъмуриятининг иммиграция сиёсатини танқид қилган.
Фото: Getty Images
Axios Трамп аллақачон ўзининг бўлажак маъмуриятидаги лавозимларга миграция бўйича кескин позицияси билан танилган номзодларни илгари сураётгани ҳақида хабар берган.
Портал маълумотларига кўра, айни дамда АҚШда 11 миллион ҳужжатсиз муҳожир яшайди. Кутилаётган депортациялар 20 миллион оилага таъсир қилиши мумкин. Муҳожирларнинг ҳуқуқ ҳимоячилари ҳокимиятнинг режаларига суд орқали қарши чиқишга ҳозирданоқ ҳозирлик кўришмоқда.
Бироқ Трамп жамоаси кейинчалик судлардаги даъволарни четлаб ўтадиган ва миграция назорати соҳасидаги чора-тадбирларни амалга оширадиган президент фармонларини чиқаришга киришмоқчи.
WSJ манбалари чора-тадбирлар орасида ҳозирда амалдаги президент Байден маъмурияти томонидан амалга оширилаётган юз минглаб муҳожирлар учун депортациядан ҳимояланишнинг бекор қилиниши ҳам тилга олинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»