Абдуқодир Ҳусанов Европанинг бир неча машҳур клублари учун трансфер нишонига айланган. Мавсум бошиданоқ, аввал “Ланс”нинг, кейин Франция чемпионатининг энг яхши ҳимоячисига айланган ўзбек футболчининг довруғи бутун қитъага ёйилди.
20 ёшли футболчимиз майдонни яхши кўра олиши, ўйинни тушуниши, ҳимоя чизиғини бошқариши, курашувчанлиги, шиддатли ўйини, тезкорлиги, турли масофаларга аниқ пас узата олиши, ҳужумга қўшилиш қобилияти каби хусусиятлари билан катта клублар эътиборини қозонди.
Таниқли инсайдер Николо Скира Абдуқодир Ҳусановга Франциянинг ўзидан “Марсель” ва “Пари Сен-Жермен” қизиқаётгани, бундан ташқари, Англиянинг “Челси” ва “Тоттенхэм” каби грандлари ўзбек ҳимоячисини нишонга олгани ҳақида хабар тарқатди.
Яна бир нуфузли манба – “Марсель” фаолиятини ёритиб келаётган coeurmarseillais.fr сайти ҳам бу клубнинг Абдуқодирни нишонга олганини тасдиқлади ва марселликлар бу трансферни январь ойида амалга оширишга ҳаракат қилишини маълум қилди. Бундан ташқари, ушбу сайт, агар “Марсель” бу ўйинчини қишда қўлга кирита олмаса, клуб президенти Пабло Лонгория такроран ёзги трансферлар ойнасида навбатдаги уринишни амалга оширишини таъкидламоқда.
Трансфер бўйича экспертларнинг таъкидлашича, Абдуқодир Ҳусановни олиш осон бўлмайди. Бунга бир неча сабаблар бор. Биринчидан, “Ланс” ҳимояни ушлаб турган асосий ўйинчисини сотишга шошилмайди ва унга катта нарх таклиф қилинган тақдирдагина музокарага киришади.
Иккинчидан, Ҳусанов учун грандлардан иборат навбат шаклланиб бўлган ва бу рўйхат кенгайиб бормоқда. Франция, Италия, Англиядан бўлаётган чорловлардан ташқари Германия варианти ҳам пайдо бўлди.
Нуфузли манбалардан бири – msn.com бу ҳақда қуйидагича маълумот тарқатди.
- Абдуқодир Ҳусанов бугунги кунда кўплаб катта жамоалар эътиборига тушган ва улар ҳар бир ўйинчига қўядиган талабларга тўлиқ жавоб берадиган даражадаги ўйинчига айланган. 20 ёшли футболчи “Ланс”га олиб келинганида уни ҳеч ким танимас эди. Бугунги кунда бу ўйинчи Франция чемпионатини жуда яхши билиб олди ва ўзини ҳам яхши томондан кўрсатмоқда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Леверкузеннинг “Байер” клуби Абдуқодир Ҳусановни тезроқ трансфер қилиш ҳақида бир қарорга келди. Бу футболчи хотиржамлиги, майдонда ақл билан ўйнаши, позицияларни яхши танлаши, универсаллиги билан клублар эътиборини ўзига тортмоқда.
Шунга қарамай, “Ланс” қишда уни қўйиб юборишга шошилмайди. Бу клуб 100 минг еврога олинган ўйинчининг трансфер суммаси мунтазам кўтарилиб боришини яхши билади. Хусусан, L'Equipe нашри Беларусь чемпионатидан 100 минг еврога трансфер қилинган ўзбек футболчисининг трансфер суммаси бир неча ой ичида 10 миллион евродан ўтганини маълум қилди. Буни инобатга олган лансликлар ўз ўйинчиси учун бундан-да катта компенсация талаб қилиши турган гап, - деб ёзди – msn.com сайти ўз мақоласида.
Германиянинг амалдаги чемпиони “Байер”нинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчисини олишга ҳаракат қилаётганини бошқа манбалар ҳам тасдиқлади.
- Абдуқодир Ҳусанов навбатдаги трансфер ойналари даврида “Ланс”ни тарк этиши мумкин. Англия Премьер-лигасидаги “Арсенал”, “Челси”, “Эвертон”, “Ньюкасл”дан кейин Германия Бундеслигасидан “Байер” ҳам “Ланс” кашфиётига жиддий қизиқиш билдиряпти.
Ҳақиқатан, “Байер” ва “Марсель” каби клублар ҳам ёш ўзбек футболчини олишга навбат ҳосил қилган клублар қаторига қўшилди. Мавсум бошидан ўзини кўрсатиб келаётган Ҳусановнинг “Ланс” билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача давом этади.
“Ланс” қишки трансферлар вақтида нархи ўсиб бораётган ўйинчисини қўйиб юбориш иштиёқини намоён қилгани йўқ. Катта эҳтимол билан Ҳусанов масаласи келаси ёзда, мавсум тугаганидан кейин муҳокама қилинади, - деб ёзди allezlens.fr портали.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов футболдаги бошланғич билимларини “Бунёдкор” клубида олган. Профессионал фаолиятини Беларусь чемпионатининг “Энергетик-БГУ” жамоасида бошлади. “Ланс” ҳамюртимизни 2023 йилнинг ёзида ўз сафига қўшиб олди.
Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” таркибида Франция чемпионатидан ташқари УЕФАнинг учта нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида ҳам дебютини нишонлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»