Рақобат қўмитаси қайд этишича, қўмитага ва унинг ҳудудий тузилмаларига фуқаролардан бошқарув сервис компаниялари (БСК) ва улар томонидан кўрсатилаётган хизматлардан норозилик билдирилган кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Хусусан, 2024 йилнинг январ-октябр ойларида қўмитага уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчилардан жами 8434 та мурожаат келиб тушган бўлса, булардан 380 таси кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасига тўғри келади.
Мурожаатлар ўрганилганда бошқарув органлари томонидан мулкдорларнинг умумий йиғилишларни ўтказилмаслиги, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар очиқ тақдим этилмаслиги ва ҳисоботлар билан танишиш учун онлайн имкониятларнинг мавжуд эмаслиги шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётгани маълум бўлган.
Ўрганишлар жараёнида шартномаларда белгиланган қонунчилик нормаларига мос келмайдиган ёки истеъмолчининг ҳуқуқини чеклаб қўювчи бир нечта шартларни киритган қатор БСКлар аниқланган.
“Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонун 28-моддасининг 11-хатбошига кўра, агар бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи шартнома шартларини бажармаса, кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари умумий йиғилиш қарорига асосан кўп квартирали уйни бошқариш шартномасини бажаришдан бир томонлама тартибда воз кечишга ва бошқа бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиши асосий ҳуқуқларидан бири бўлиб, лекин шартноманинг томонларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари тўғрисидаги бўлимида мулкдорнинг ҳеч қандай ҳуқуқи акс эттирилмаган.
Юқоридаги муаммолар ечими бўйича Рақобат қўмитаси томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига тегишли таклифлар билан маълумот юборилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади