09:30 / 18.11.2024
25

Россиянинг Сумидаги кўп қаватли бинога ракета ҳужуми: 10 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Сумидаги кўп қаватли бинога ракета ҳужуми: 10 киши ҳалок бўлди
Фото: Украина Миллий полицияси
17 ноябр, якшанба куни Россиянинг Суми шаҳрига кечки зарбаси натижасида ракета турар жой биносига келиб урилган. Ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди, дея хабар беради Украина Миллий полицияси.

Суми шаҳар кенгаши маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида тўққиз ёшли болакай ва 14 ёшли қиз ҳалок бўлган, 55 нафар ёши катталар ва 8 нафар бола жароҳатланган.

Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати шикастланган уй вайроналари остидан 400 дан ортиқ одам эвакуация қилинганини тасдиқлади. Қўшни олтита кўп қаватли уйнинг ойналари синган, тўртта автомобил йўқ қилинган.

«Сумидаги тўққиз қаватли бинога ракета зарбаси берилди, барча зарур хизматлар ҳозирда ишламоқда, қутқарув операцияси ўтказилмоқда, уларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман», деб ёзди Украина президенти Володимир Зеленский Telegramʼдаги каналида.

Ярим тундан кейин Россия армияси Сумига яна ракета зарбаси берди. Ҳужум натижасида шаҳарда электр энергияси узилган, деб хабар қилди Суми области ҳарбий маъмурияти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Сумидаги кўп қаватли бинога ракета ҳужуми: 10 киши ҳалок бўлди