Фото: Defense Неwс
Франция ва Буюк Британия Украинага Россия ҳудудига зарбалар беришда уларнинг узоққа учувчи ракеталаридан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда Le Figaro хабар берди.
Маълум қилинишича, гап SCALP ва Storm Shadow узоқ масофага учувчи ракеталари ҳақида кетмоқда. Нашр бошқа тафсилотлар, шунингдек, буни тасдиқловчи манбаларни келтирмаган. Хабар АҚШ президенти Жо Байден Украина қўшинларига Американинг ATACMS ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига зарба беришга рухсат этганидан кейин эълон қилинди.
Байден маслаҳатчиларининг Россияга зарба беришда ATACMS'дан фойдаланиш бўйича фикрлари турлича. Улар ҳозирча гап фақат Курск вилоятидаги нишонларга зарба бериш ҳақида кетаётганини айтган. Кейинчалик Байден бу қуролни бошқа жойларда ҳам ишлатишга рухсат бериши мумкин. Дональд Трамп президентлик лавозимини эгаллаганидан кейин Байденнинг бу қарорини бекор қиладими ёки йўқ, ҳозирча номаълум.
Тhe Times нашри сентябрь ойида Франция ва Буюк Британия Украинанинг узоқ масофага учувчи ракеталардан фойдаланишига чекловларни олиб ташлаш қарорини қўллаб-қувватлашини ёзганди. Мамлакатлар Storm Shadow ва SCALP ракеталарини етказиб беради. Бироқ, ушбу ракеталарнинг баъзи таркибий қисмлари Америкада ишлаб чиқарилган бўлиб, улардан фойдаланиш учун АҚШ рухсати керак.
Storm Shadow — 250 километрдан ортиқ масофадаги объектни нишонга олишга қодир кам кўзга ташланадиган қанотли ракета. SCALP эса унинг французча аналоги. Буюк Британия ва Франция бундай ракеталарни Украинага 2023 йилдан бери бериб келмоқда.
ATACMS — узоқ масофага зарба берувчи бошқариладиган ракета бўлиб, у қўмондонларга жанговар майдонни шакллантириш учун зудлик билан ўт очиш имконини беради. У оғирлиги 500 фунт бўлган WDU18 тоифасидаги фрагментар-фугасли жанговар каллак билан жиҳозланган. Максимал учиш масофаси 300 километрни ташкил қилади. ATACMS 1980 йилларда ишлаб чиқилган ва биринчи марта 1991 йилда Форс кўрфази уруши пайтида ишлатилган. Ўшандан бери у турли қуролли можароларда, жумладан, Ироқ уруши ва Россия—Украина урушида фаол ишлатилган.
Путин Ғарб қуроллари билан Россияга зарба бериш урушни англатишини айтганди
Россия президенти Владимир Путинга кўра, бундай ҳаракат “НАТО, АҚШ, Европа давлатлари Россия билан урушаётганини англатади” ва “тегишли қарорлар” қабул қилишга ундайди. Сиёсатчи Россияга Ғарб қуроллари билан зарбалар “тажовузга яқин” эканини таъкидлаган. Кейинчалик у Россиянинг ядровий доктринасига ўзгартиришлар киритди.
Унга кўра, ядровий қуролга эга бўлмаган давлат томонидан амалга ошириладиган тажовуз, агар ядровий давлат иштирокида ёки кўмагида бўлса, Россияга қарши қўшма ҳужум сифатида кўриб чиқилади. Бундан ташқари, Москва ишончли маълумотга эга бўлган ҳолда, “ҳаво-космик ҳужум воситаларининг оммавий старти” ва уларнинг чегарадан ўтиши ҳолатида дарҳол ядровий қурол қўллашга ўтиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи