date
views 145

Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди

Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Фото: Report
Бразилия ташаббуси билан тузилган глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 80 дан ортиқ давлат қўшилди. Бу ҳақда ушбу мамлакат президенти Луис Инасиу Лула да Силва «Каттта йигирмалик» (G20)нинг Рио-де-Жанейродаги саммити очилиш маросимида маълум қилди.

Аниқроқ фактларда: алянсга 82 та мамлакат, 26 та халқаро ташкилот, 9 та молия муассасаси, 31 та ноҳукумат ва хайрия ташкилоти аъзо бўлди.

Алянс матбуот хизмати эълон қилган маълумотда аъзолар қаторида, хусусан, Россия, Хитой, АҚШ, Африка ҳамда Европа иттифоқлари номини кўриш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
-->