23:00 / 10.12.2021
7 282

Шоҳжаҳон Жўраев илк марта Гулнора Каримова туфайли «запрет»га тушгани ҳақида сўзлаб берди

Шоҳжаҳон Жўраев илк марта Гулнора Каримова туфайли «запрет»га тушгани ҳақида сўзлаб берди
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев бир пайтлар «Омонмисан, Гулнора?» деб номланган қўшиқ куйлагани унга муаммо туғдиргани, айнан шу қўшиқ туфайли у тақиққа учрагани ҳақида сўзлаб берди.

«Бундан олти-етти йил аввал асакалик Хушнудбек Дарвишев исмли шоир йигит билан танишиб ижод қилганмиз. Битта шеърнинг устида роса ишлаганмиз. Унга ‘Ўртоқ, шу қиз болани исми айтилган жойини олиб ташлайлик, бошимизга бало бўлади бу’, дедим. У ‘Йўқ, ака, қолсин’, деди. Шу қўшиқни айтгандик, ростан ҳам ўша исм бошимизга бало бўлди. Шу қўшиқ туфайли биз ‘запрет’га ҳам кирдик. ‘Нега сен ‘Омонмисан, Гулнора?’ деб қўшиқ айтдинг?’, дейишди. Яхшиям ўша даврлар ўтиб кетди. Ҳозир Гулнора дейсанми, Гулёра дейсанми, ҳеч кимнинг иши йўқ. Омон бўлсин Гулнора!», — дейди хонанда.

Шоҳжаҳон Жўраев «запрет»и ҳақида тўйда, мухлислари даврасида сўзлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева ҳам Гулнора Каримованинг топшириғи билан «запрет»га тушгани ва бу ҳолат унга қаттиқ таъсир кўрсатгани ҳақида сўзлаб берганди.

«Гулнора Каримовага мен ҳақимда турли асоссиз гап-сўзлар етказишган. Мени унинг номини сотишда айблашган. Масалан, мени йўлда ЙПХ ходимлари тўхтатганида, мен уларга ‘Гули Каримованинг дугонасиман’, деб айтганмишман, гўё. Бу биринчиси. Бундан ташқари, ўша вақтда унга яқин бўлган бир гуруҳ аёл хонандалар Каримовага мен ҳақимда бўлмағур гапларни гапирган. Уларнинг кимлигини жуда яхши биламан, ҳозиргача улар билан яхши муносабатдаман. Бироқ улар менинг бу вазиятдан хабардорлигимни билишмайди.

Мен ҳозирга келиб, уларнинг нега бундай қилганини тушуняпман. Бу гаплар M&TVA тақдирлаш маросимидан бир кун аввал бўлган. Ўшанда менга «Йил қўшиғи» ва «Йил хонандаси» номинацияларида мукофотни беришмоқчи бўлишган. Шунинг учун ушбу ‘интрига’ атайин уюштирилган. Гулнора Каримова мен ҳақимдаги гапларга ишонган ва ‘бўлди, унга ҳеч қандай мукофот бермайсизлар. Ҳамма ёқдан ҳайдайсизлар’ деб кўрсатма берган.

Шундан сўнг мени Terra компаниясидан ҳайдашган. Менинг компания билан беш йиллик шартномам бор эди ўшанда. Мен Севара Назархон билан ‘Голос’ лойиҳасида қатнашаётган эдим, Terra’нинг директори менга қўнғироқ қилиб, Гули сенинг ‘Голос’да қатнашишингни истамаяпти, тез Тошкентга қайтсанг қайт, бўлмаса, ‘запрет’га тушасан, деди. Мен ‘Голос’нинг ҳамма саралаш босқичларидан ўтган эдим. Шунга қарамай, лойиҳадаги иштирокимдан воз кечиб, Тошкентга қайтиб келдим, лекин барибир ‘запрет’га тушдим.

Етти ой мендан ҳамма юз ўгирди. Ҳамма ўзидан қўрқиб мен билан гаплашишга қўрқарди. Ўзимни худди ўлгандек ҳис этардим. Ҳатто, юрак хуружи билан касалхонага ҳам тушиб қолганман, ота-онам мени йўқотишига бир баҳя қолган. Ўзимни осиб ўлдиришга ҳам уринганман
», — деган эди Муниса Ризаева.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шоҳжаҳон Жўраев илк марта Гулнора Каримова туфайли «запрет»га тушгани ҳақида сўзлаб берди