20:06 / 15.12.2021
5 455

«Биринчи президентнинг ‘любимчиги’ бўлганман» - Козим Қаюмов

«Биринчи президентнинг ‘любимчиги’ бўлганман» - Козим Қаюмов
Хонанда Козим Қаюмов «Бирзум тв» YouTube-каналига берган интервьюсида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг эътиборига тушгани ҳақида сўзлаб берди.

«Бу қўшиқларни айтиш учун ҳаётнинг қувончларини, ташвишларини кўриш керак экан. Нега буни гапиряпман? ‘Сайдинг қўябер сайёд’ деган ашулани айтишга 4 марта ҳаракат қилганман. Бир ёшлигимда ҳаракат қилиб кўрдим, яна 5-6 йилдан кейин уриндим, лекин дилимда юрди. Охири мана, уйландим, фарзандли бўлдим. Ҳаётнинг аччиқ-чучукларини кўрдик. Иш жойларим ўзгариб кетди, инсонлар билан кўришасиз, кимдир сизга яхши кўз, яхши ният билан қарайди, яна кимдир бошқача – бу ҳаёт ва шундагина ашулани айтганимдан кейин қолипига тушди.

Шу қўшиқни айтганимда кўриб қолиб, Ислом ака мана, мен сизларга нимани айтгандим, миллий эстрада деб шуни айтганман, шунақа йўналишда бўлсин бизнинг эстрадамиз, деган эканлар.

Бир пайт телевидение раиси мени табриклайман деб турибди, ҳайронман. Оддийгина концерт, ҳар ойда, ҳар ўн беш кунда бўладиган концерт. Бошқалар ҳам табриклайман деб кетди. Ҳа энди, ёқибди, шекилли, дедим-қўйдим.

Эртаси куни бирдан чақиришди телевидениега, яккахон концерт дастурини ёзамиз деб. Бир пайт Лариса Иноземцова деган ўткир, уста режиссёримиз бўларди, ўзбек тилини яхши биларди. Лариса опа, мен тушунмаяпман, нега ҳамма концертларимни оляпти, сиз чақиряпсиз, телефильм чақиряпти. Бирдан шунақа бўляпти, деб сўрадим. Қўйсангиз-чи, дедилар. Улар президентимизнинг любимчигига айландингиз, дедилар. Қандай қилиб, дедим. Танбур чалиб, ашула айтган эдингизми, яқинда кўрибдилар, жуда маъқул келибди. Бунақа йигитларни кўтаришимиз керак, деган эканлар, дедилар. Хурсанд бўлиб кетдим
», — дейди Козим Қаюмов.

Хонанда, шунингдек, ўша йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олгани ҳақида ҳам гапирди.

«Худога шукр, бизни ҳам одамлар кўриб билди. Чунки жуда ҳам кўп одамлар гапирди, нимага шу пайтгача ҳам унвон олмагансиз деб. Асабимга тегадиган бўлиб қолди шу даражада. Асосийси, халқ билса, мен учун энг катта унвон. Шунақа унвонлилар бор, халқ артисти, ҳеч ким танимайди. Ундан кўра, бўлмагани ҳам яхши.

Ўша йили 31 август куни кечқурун концертда майдонга чиқаман. Эрталаб менга қўнғироқ қилиб табриклашяпти. Ишонмайман, қанақа унвон, чунки ҳеч ким учини ҳам чиқаргани йўқ. Хизмат кўрсатган артист унвонини олибсиз, дейишди. Бўлиши мумкин эмас, мен кабиларга беришмайди, дедим. Ўша куни кечқурун байрамда ҳамма табриклади, табрикламаган одам қолмади
», — дейди Козим Қаюмов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Биринчи президентнинг ‘любимчиги’ бўлганман» - Козим Қаюмов