Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Ўзбекистонда расман чекланган TikTok ижтимоий тармоғи вице-президенти, доктор Тео Бертрам ва компаниянинг масъул ходимлари билан онлайн учрашув ўтказди. Бу ҳақда Алламжоновнинг ўзи Telegram’даги каналида хабар қилди.
Комил Алламжоновнинг айтишича, «TikTok зарарли бўлса, уни фойдали ресурсга айлантириш лозим. Шунга ўхшаш компаниялар фаолиятини чеклаш эмас, балки улар билан яқиндан мулоқот, ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ишлаш ҳамма учун кўпроқ манфаатли ва тўғрироқ бўлади».
Қайд этилишича, учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Алламжонов компания вакилларига тармоқнинг ички нормалари ва айрим тартиб-қоидаларини кўриб чиқиш, уни Ўзбекистон қадриятлари, урф-одат ва менталитетига мослаш бўйича таклифлар берган.
«Улар томонидан бу таклиф, албатта, инобатга олиниши, бу борада ҳамкорликка, шунингдек, иловага ўзбек тилини ҳам киритишга тайёр экани маълум қилинди», — дея таъкидлаган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси.
Эслатиб ўтамиз, май ва июнь ойларида «Ўзкомназорат» матбуот хизмати «ВКонтакте», Twitter, WeChat, Skype ва TikTok сервислари маъмуриятларига «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг 27-1-моддаси талабларга риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан кўрсатмалар берганди.
Июль ойига келиб Ўзбекистонда TikTok ва Twitter’нинг очилиши секинлашди. 2 июль куни эса Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлар, хусусан, TikTok’дан фойдаланиш расман чекланди.
Кейинчалик «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Муҳаммаджонова TikTok ижтимоий тармоғини бутунлай блоклашни таклиф қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди