Фото: INTEL
Инсон миясига тақлидан ишлайдиган тажриба компьютер чиплари овоз ва имо-ишоралар орқали бериладиган буйруқларни тушуна олишни тезлаштириши мумкин.
Wall Street Journal нашри Intel Corp. ва Accenture PLC тадқиқотчиларига асосланиб хабар беришича, илғор нейроморфик ҳисоблаш техникаси анъанавий автомобилга симсиз уланадиган компьютер ва графика қисмларидан камроқ қувват талаб қилади. Автомобилларга ўрнатилаётган ҳозирги сунъий онг кўплаб овозли ва ишорали буйруқларни тушунмайди. Бу ўша функциялар ишлаши учун етарли қувват мавжуд эмаслиги билан ҳам боғлиқ.
«Автомобил компаниялари сунъий онгнинг камроқ қувват сарфлайдиган нейроморфик ҳисоблаш методлари нега фойдалироқ эканини тушуниб етишяпти. Улар ҳозирги чипларнинг зарур даражада созланмаслиги устида иш олиб боришяпти», дейди Accenture Labs’нинг техник тадқиқотчиси Тим Ши.
Германиянинг Mercedes-Benz автоконцерни ўтган ҳафта Intel компаниясининг Neuromorphic Research Community лойиҳасига қўшилганини эълон қилди. Лойиҳа автомобилларга ўрнатиладиган сунъий онг билан ишлайдиган нейроморфик чипларнинг қувват сарфи, тезлик ва аниқликни яхшилашни ўрганади.
«Эришган билимларимиз билан сунъий онгни бошқарадиган дастурларимизни тезлаштирамиз. Бу нафақат бизнинг автомобиллар, балки унинг атрофидаги уловларга ҳам тегишли», дейди Mercedes-Benz компаниясининг келажак технологиялари бўлими директори Жасмин Айхлер.
«Intel фирмасининг нейроморфик чиплари беш йил ичида сотувга чиқади», демоқда фирманинг нейроморфик ҳисоблаш лабораторияси директори Майк Дейвис.
Нейроморфик чип билан ишлайдиган дастур ўрнатилган автомобиллар ичидаги одам қалтираётганини сезади ва ҳароратни шунга мослайди. Шунингдек, улар автомобилни секинлатиш ёхуд ойнани тушириш буйруғини ҳам таний олади. Чиплар бевосита автомобилнинг ўзига ўрнатилади ва ишлаши учун ташқи алоқага уланишга ҳожат қолмайди.
Accenture Labs жорий йилда номи ошкор қилинмаган автоконцерн билан нейроморфик ҳисоблаш техникаси устида тажриба ўтказди. Тажрибада Intel’нинг Loihi номли нейроморфик чипи «моторни юргизинг» каби овозли буйруқни таний олган. «Чип стандарт график процессорларга қараганда 1000 баробар камроқ қувват сарфлайди ва 200 миллисекундга тезроқ ишлайди», дейди Тим Ши.
Intel корпорацияси нейроморфик ҳисоблаш устида ишлаётган бир неча компаниялардан биридир. Ундан ташқари, IBM, SynSense ва Applied Brain Research ҳам айни соҳа устида изланишлар олиб боряпти. «Соҳа камроқ қувват сарф этадиган сунъий онгни ривожлантиришнинг янги йўлларини изламоқда», дея ўз фикрини билдирган Gartner Inc’да сунъий онг таҳлилчиси сифатида фаолият юритувчи Алан Присли.
Энергия сарфи айрим сунъий онг ихтиролари учун катта тўсиқдир. Массачусетс универститети тадқиқотчиларининг фикрича, бир сунъий онг моделини ишлаб чиқариш мобайнида АҚШда беш автомобилнинг умри давомида чиқарадиган карбонат ангидрид гази ҳавога совурилиши мумкин.
Нейроморфик ҳисоблашда худди чақалоқлар каби ўрганиш рўй беради. Яъни бирор тасвир ё ўйинчоқни бир марта кўриб, уни кейинчалик эслаб қолади.
Нейроморфик чиплар автомобилнинг ичига ўрнатилиши мумкин ва булутли хизматларга уланиш шарт эмас. Бу сунъий онг ҳар ерда, ҳатто алоқа сифати ёмон бўлган жойларда ҳам бемалол ишлайверади деганидир.
Бу каби чиплар 2025 йилга бориб сунъий онгнинг янги ва прогрессив шакллари учун энг асосий ресурс бўлиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ўша йилга бориб бу технология график процессорлар ўрнини эгаллайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди