Нью-Йорк тарихида илк мусулмон мэр сайланди

1 дақиқа ўқиш213
Нью-Йорк тарихида илк мусулмон мэр сайланди

Нью-Йорк тарихида илк бор мусулмон мэр сайланди, деб хабар берди Associated Press.

Демократлар партияси номзоди Зоҳран Мамдани АҚШ президенти қўллаб-қувватлаган мустақил рақиби Эндрю Куомо устидан ишончли ғалабага эришди. 34 ёшли сиёсатчи нафақат шаҳарнинг энг ёш раҳбари, балки унинг тарихидаги илк мусулмон мэр сифатида қайд этилди.

Сайловолди кампанияси давомида Мамдани уй-жой ижараси нархларини назорат қилиш, автобусларда бепул йўлов ҳақи жорий этиш ва болалар парвариши хизматларини оммабоп қилишни ваъда этган эди.

Бироқ унинг ғалабаси барчага ёқмади. Дональд Трамп сайловлар олдидан агар Мамдани ғалаба қозонса, Нью-Йоркни федерал маблағдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилди. У ўз тарафдорларини мустақил номзод Куомога овоз беришга чақирди.

Овоз бериш 4 ноябрь куни бўлиб ўтди. Мамдани Куомо ҳамда Республика партиясидан номзод Кёртис Сливани ортда қолдирди. У ўз чиқишларидан бирида Трамп ва Куомонинг яқин сиёсий қарашларини танқид қилиб, шундай деган:

“Трампнинг Куомони қўллаб-қувватлаши уларнинг бир хил ҳомийлар ва бир хил тор дунёқарашга эгалигини кўрсатади. Улар учун жавобгарлик деган тушунча йўқ”, — деди Мамдани.

Маълумот учун, Нью-Йорк ҳар йили тахминан 7,4 миллиард доллар федерал маблағ олади, бу шаҳар бюджети миқдорининг 6,4 фоизини ташкил этади. Трамп эса президентлик даврида бир неча бор сиёсий сабабларга кўра молиялаштиришни тўхтатиш билан таҳдид қилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?