date

Ҳайдовчиларга майда қоидабузарлик учун жарима белгиланмайди

Ҳайдовчиларга майда қоидабузарлик учун жарима белгиланмайди
Ўзбекистон ҳайдовчилари эндиликда йўл ҳаракати қоидаларининг майда бузилишлари учун жаримадан қочиш имкониятига эга бўлдилар. Бу борадаги тегишли қонун Сенат томонидан тасдиқланди.

Сенат томонидан маъмурий огоҳлантириш жазоси жорий этилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш натижасида жорий йилнинг саккиз ойи давомида йўл-транспорт ҳодисалари умумий сони 2,4 фоизга, ҳалок бўлганлар сони 5,6 фоизга, пиёдалар иштирокидаги ҳодисалар эса 1,6 фоизга камайди.

Қонунда фото ва видео қайд материаллари асосида маъмурий чоралар кўриш муддати белгиланди — қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмаслик лозим. Ушбу ўзгартиришлар маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини ошириш ва автомобиль ҳайдовчилари учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳайдовчиларга майда қоидабузарлик учун жарима белгиланмайди