Фото: Gooding&Company
Калифорнияда Gooding & Company аукционида 1995 йилда ишлаб чиқарилган McLaren F1 автомобили сотилди. 390 километр йўл босган эксклюзив жигарранг рангдаги идеал ҳолатда сақланган суперкар учун номаълум харидор 20,465 миллион доллар тўлаган, деб хабар беради Motor.
McLaren F1 конвеердан 1993 йилдан 1998 йилга қадар чиққан. Британиялик муҳандислар жами 106 нусха ноёб суперкардан йиғган бўлиб, улар умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳаракатланиш учун идеал автомобиль дея таърифланган. Мутахассислар моделни яратишда тарихда биринчи бор углепластикдан монокок ясаган. Бундан ташқари, суперкар салонини ишлашда титан, олтин, магний ва ҳатто келардан тайёрланган эҳтиёт қисмлардан фойдаланилган. Аэрокосмик технологиялардан фойдаланилиши моделнинг узоқ вақт юқори даражада туришини таъминлаган.
Фото: Gooding&Company
McLaren F1 капоти остига муҳандислар 627 от кучи ва 650 Нм айланувчи моментни тақдим этишга қодир BMW’нинг 6,1 литрли V12 двигателини жойлаштирган. Агрегат олти поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. 1998 йилда суперкар дунёдаги энг тезкор автомобиль сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди. Модель соатига 386,7 километр тезликка эришган. McLaren рекорди 2005 йилга қадар давом этган. Ўшанда Британия суперкари биринчиликни соатига 408 километр тезликда ҳаракатланган Bugatti Veyron’га бўшатиб берган.
Фото: Gooding&Company
Сотувга қўйилган нусха Creighton Brown рангида бўлган. 26 йил давомида суперкар япон коллекционерининг гаражида сақланган бўлиб, 390 километр йўл босган. Савдолар давомида McLaren F1 учун номаълум харидор 20,465 миллион доллар тўлаган — бу 2021 йилда сотилган автомобиллар орасидаги энг юқори нарх ҳисобланади. Машинанинг янги эгаси автомобиль билан бирга, TAG Heuer 6000 Chronometer қўл соатлари ва тилла суви юритилган титанли калитларга эга бўлган.
Фото: Gooding&Company
Фото: Gooding&Company
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Sotheby’s аукциони орқали McLaren F1 суперкари 19,805 миллион долларга сотилиб, рекорд ўрнатганди. Шасси рақами 018 бўлган машина 25 йил давомида 21,5 минг километр йўл босган, холос, ва ишлаб чиқарувчи томонидан LМ спесификациясига қадар ишланган иккита купедан бири ҳисобланарди: двигатели пойга GTR’ники ва High-Downforce Kit«обвеси».
Фото: Gooding&Company
Фото: Gooding&Company
Фото: Gooding&Company “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди