Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари Цюй Дунъюй Украинадан жўнатиладиган юкларнинг қисқариши Африка ва Осиёда озиқ-овқат танқислиги хавфини ошириши ҳақида огоҳлантирди.
«Биз жаҳон бозорларида мумкин бўлган таъминот узилишларини имкон қадар ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали қоплашимиз керак», - деди у Германияда бўлиб ўтган G7 қишлоқ хўжалиги вазирларининг йиғилишида.
Ташкилот раҳбарига Шарқий Европадаги можаронинг глобал озиқ-овқат хавфсизлиги учун оқибатларини муҳокама қилиш бўйича йиғилишда иштирок этиш таклиф этилди. Украинадаги урушдан олдин, 2021 йилда сайёрамизда 193 миллионга яқин одам озиқ-овқат тақчиллигига дуч келган. Бу бир йил олдингига нисбатан 40 миллионга кўп.
«Бундай хавотирли вазиятда биз энди Украинадаги уруш оқибатлари билан курашишимиз керак», - деди Цю Дунъюй.
Нархлар ҳали тушиши кутилмаяпти. Россия ва Украина жаҳон бозорида энг йирик етказиб берувчилардир. Икки давлат ўртасидаги зиддият аллақачон, айниқса, буғдой, маккажўхори ва мойли экинлар ҳамда ўғитлар нархининг ошишига олиб келган.
Ушбу ўсиш юқори талаб туфайли нархларнинг ошиши ва пандемия туфайли ишлаб чиқариш таннархининг ошиши билан боғлиқ.
Озиқ-овқат нархлари индекси март ойида чўққисига чиқди ва апрель ойида бироз пасайди.
Ташкилот раҳбарининг айтишича, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича ваъда берганига қарамай, яқин келажакда нархларнинг пасайишини кута олмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда