Россия Украина билан уруш туфайли иккита мегалойиҳадан воз кечди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Россия Украина билан уруш туфайли иккита мегалойиҳадан воз кечди
Фото: Picture Alliance
Украина билан уруш фонида Россия ҳукуматнинг молиявий ресурслари етишмаслиги сабабли бирданига иккита мегалойиҳадан воз кечишга мажбур, деди Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш вазири Алексей Чекунков РБКга сешанба, 21 июнь куни берган интервьюсида.

Гап Сахалин оролига кўприк ҳамда Якутск ва Магадан ўртасидаги темирйўл қурилиши ҳақида бормоқда, лойиҳаларнинг умумий қиймати 2,3 триллион рублга баҳоланган. Иккала лойиҳа ҳам асосий инфратузилмани модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича комплекс режага киритилмаган, чунки улар ҳукумат томонидан «устувор эмас» деб ҳисобланди, дея тушунтирди Чекунков.

Бунинг ўрнига Россия расмийлари асосий эътиборни «шимолий денгиз логистикаси», биринчи навбатда, Шимолий денгиз йўлидаги лойиҳалар, Россия ва Хитой ўртасида қўшимча чегара ўтиш пунктларини барпо этиш, шунингдек, омборхоналарда сақлаш ҳажмини оширишга қаратмоқчи.

Алексей Чекунковнинг сўзларига кўра, концессия принципи (хусусий капитал иштирокида) Якутск ва Магадан ўртасидаги темирйўлни сақлаб қолиши мумкин. Бироқ унинг таъкидлашича, ҳозирги шароитда давлат бюджетдан молиялаштиришни таъминлай олмайди. Ёқутистон маъмурияти йўл нархини 830 миллиард - 1,7 триллион рублга баҳоламоқда, бу пулни ажратиш эса, вазир сўзларига кўра, ҳозирги шароитда «реал эмас». Шунга қарамай, минтақа мутасаддилари лойиҳани амалга оширишни талаб қилиб, бу йил ёзда режалаштириш ишларини олиб бориш ниятида.

Россия ҳукумати Сахалинга кўприк қуриш тақдирини «юк базаси», яъни лойиҳага потенциал юклама билан боғлаяпти, бунда лойиҳа иқтисодий асоссиз ноўрин бўлиб чиқади. Лойиҳанинг қиймати аввалроқ кириш инфратузилмасини ҳисобга олган ҳолда 600 миллиард рублга баҳоланганди. Сахалин области губернатори лойиҳа амалга оширилишига ишонтирган, аммо Россия президентининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология ва транспорт бўйича махсус вакили Сергей Иванов 2020 йилда лойиҳани «ўта қиммат» деб атаган.

Ивановнинг сўзларига кўра, кўприк иқтисодиёт нуқтайи назаридан эмас, балки кўпроқ психология нуқтайи назаридан муҳим - алоқани кўрсатиш учун. Шу билан бирга, Сахалин области губернатори Валерий Лимаренко РБК’га берган интервьюсида Сахалинга кўприк «иқтисодий жиҳатдан ўзини кўрсатиши кераклиги»ни таъкидлади, чунки унинг қурилиши Японияни Сахалинга ўзи томонидан кўприк қуришга ундаши мумкин, бу эса товарлар оқими ортишига олиб келади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?