
2025-йилнинг учинчи чорагида Россия Федерациясида ишлаш ва қонуний яшаш учун зарур бўлган комплекс имтиҳон натижалари эълон қилинди. Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича тест синовларидан жами 275 609 киши ўтган.
Ушбу тестлардан 86,9% мигрантлар муваффақиятли ўтган. Комплекс имтиҳон Россия ва чет элдаги, жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистонда жойлашган 203 та махсус марказларда топширилиши мумкин.
Бу марказларнинг 88 таси Россия университетларига тегишли бўлиб, улардан 82 таси Россия Фан ва олий таълим вазирлиги тасарруфида. МДҲ давлатларида тест марказларининг мавжудлиги меҳнат мигрантлари учун жараённи сезиларли даражада енгиллаштирмоқда.
Аттестация учта асосий даражада ўтказилади, бунда даражалар мигрантнинг Россиядаги мақсадига қараб белгиланади: • биринчи даража — Россияда ишлаш учун патент олиш; • иккинчи даража — вақтинчалик яшаш ҳуқуқи (ВЯҲ) олиш; • учинчи даража — доимий яшаш гувоҳномаси (ДЯГ) олиш. Имтиҳон учта ўзаро боғлиқ бўлимдан иборат.
Биринчи бўлимда рус тили хорижий тил сифатида синовдан ўтказилади. Иккинчи ва учинчи бўлимлар мос равишда Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асосларини билишни текширишни ўз ичига олади.
2025-йил 3-чорагида мигрантларнинг 87% имтиҳондан муваффақиятли ўтди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг