date

Навоийда спорт мактаби ҳисобчиси 3 млн сўм пора билан ушланди

Навоийда спорт мактаби ҳисобчиси 3 млн сўм пора билан ушланди
Навоий вилоятида болалар ва ўсмирлар спорт мактаби раҳбарлари пора билан қўлга олинди. Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, мактаб директори ва бош ҳисобчи ўзаро тил бириктириб, мураббийга ажратилган хизмат сафари пулларидан “улуш” олишни режалаштирган.

Улар жорий йилнинг март ва май ойларида Тошкент вилоятида ўтказилган пара енгил атлетика мусобақасида иштирок этган мураббийга тўланиши керак бўлган 40 миллион сўмдан ортиқ хизмат сафари пулларини тўлаб бериш эвазига 40 фоиз — 16 миллион сўмни ўзларига олишни талаб қилишган.

Шундан сўнг, бош ҳисобчи мураббийнинг картасига 10 миллион сўм ўтказиб, ундан 3 миллион сўмни пора сифатида олаётган пайтда ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахслар ҳақида Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов ишлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда спорт мактаби ҳисобчиси 3 млн сўм пора билан ушланди