date

Баҳодир Жалоловнинг 2026 йилги режалари қандай?

Баҳодир Жалоловнинг 2026 йилги режалари қандай?
Икки карра Олимпия чемпиони, ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов (16-0, 14 КО) яқинлашиб келаётган жанг олдидан ўз режаларини ўртоқлашди ва 2026 йил учун улкан мақсадларини маълум қилди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг йирик спорт портали “Sports.kz” “Liftpromotions”га асосланиб хабар берди.

Тажрибали супероғир вазн тоифасидаги боксчи бу яқинлашаётган жангни ўзбек профессионал боксининг ривожланишида муҳим паллалардан бири деб билади. У бу воқеа орқали Ўзбекистонга дунё миқёсидаги машҳур боксчиларни жалб қилиш имконияти пайдо бўлишига ишонч билдирди.

Жалолов ўз мухлислари ва бутун Ўзбекистон халқига томошабоп жанг намойиш этиб, фақат ижобий ҳиссиётлар улашишни мақсад қилганини таъкидлади. Спортчининг айтишича, ҳозирги тайёргарлик жараёни муваффақиятли кечмоқда ва у аъло спорт формасида.

Жалолов жангга бўлган иштиёқи баланд эканини айтиб, яна ўз ватандошлари олдида рингга чиқишни интиқлик билан кутаётганини қўшимча қилди. Агар бу жанг муваффақиятли ўтса, Жалолов ва унинг жамоаси келажак учун йирик стратегик режалар тузган.

2026 йилда боксчи дунёнинг нуфузли ареналарида катта жанглар ўтказишни ва профессионал боксдаги энг юқори унвонлар учун курашишни мақсад қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябр куни Тошкентда бокс кечасида Жалолов Нигериялик мағлубиятсиз боксчи Соломон Адебайо (14-0, 13 КО) билан жанг қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалоловнинг 2026 йилги режалари қандай?