![](https://storage.kun.uz/source/9/k1aSevsuZRbEATpegInN42K9t8izgokE.jpg)
Фото: T.ME/KRYUCHKOVOLEG
Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасининг хабар беришича, Жанкойдаги портлашлар натижасида Россиянинг «Калибр» қанотли ракеталари темирйўл орқали ташиш вақтида йўқ қилинган.
Шу билан бирга, расмий Киев берилган зарбага алоқадорлигини тасдиқламади ёки инкор этмади.
Россия томонидан эгаллаб олинган Қримнинг Жанкой шаҳрига учувчисиз учоқлар томонидан ҳужум қилингани ҳақида бироз аввалроқ маҳаллий «ҳокимият» хабар берган эди.
Шаҳар мэри Игор Ивиннинг сўзларига кўра, дронлар бир нечта объектларга, жумладан, хусусий уй ва дўконга зарар етказган. Аннексия қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксёновнинг ёзишича, Жанкой ҳудудида «ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаб кетган».
«Дастлабки маълумотларга кўра, дронлар хонадон ва дўконга зарар етказган. Афсуски, бир киши жабрланган», — деди у.
Telegram-каналларда маҳаллий аҳоли томонидан суратга олинган дрон ҳужумининг эҳтимолий лаҳзаси акс этган видео пайдо бўлди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар