
Клаудио Раньери “Рома” бош мураббийлигига келганидан бери Элдор Шомуродовнинг клубдаги ўрни кескин ўзгарди. Мавсум давомида икки бор Римни тарк этиши мумкинлиги айтилган ўзбекистонлик футболчи ҳозирда жамоанинг энг ишончли ва суянган таянчига айланган.
Италия чемпионатида “Рома” қаторасига 18та баҳсда мағлуб бўлмади. Бу муваффақиятда Элдорнинг самарали ҳаракатлари, голлари ва тўп узатмалари ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.
Мағлубиятсиз серия “Рома”ни Европа Чемпионлар лигаси учун курашаётган жамоалар қаторига қўшди. Чемпионатнинг тугашига тўрт тур қолган бўлса-да, клуб ҳозирча юқори поғоналарни сақлаб турибди.
Коаудио Раньери эса, жамоа қитъанинг энг нуфузли мусобақасига йўл олишга эриша олмаса-да, камида Европа лигаси ёки Конференциялар лигасида иштирок этишига умид билдирди.
Клуб раҳбарияти анъанага кўра, ҳар ой якунида энг яхши футболчини аниқлаб, мухлислар орасида сўровнома ўтказади. Апрель ойи якунларига кўра, Элдор Шомуродов аргентиналик Матиас Суле ва дарвозабон Миле Свиларни ортда қолдириб, ойнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
Бу Элдор учун жорий мавсумдаги иккинчи бундай мукофот. У февралда ҳам ушбу эътирофга лойиқ топилган эди.
Апрель ойида Элдор тўртта муҳим учрашувда майдонга тушиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва битта ассист билан жамоасига ғалабалар олиб келди.
Унинг “Ювентус”га қарши урган голи жамоани мағлубиятдан асради. “Верона” билан баҳсдаги ягона гол эса “Рома”га муҳим уч очко келтирди.
“Интер”га қарши учрашувда эса Элдор жамоадоши Матиас Сулега қулай пас узатиб, жамоасининг ягона голига замин яратди. Ушбу пас орқали “Рома” ғалабани қўлга киритди, “Наполи” эса пешқадамга айланди.
Эслатиб ўтиш жоиз, Шомуродов учун бу мавсум “Рома”даги энг муваффақиятли йил бўлмоқда. 2021 йилда жамоага келган ҳужумчи бугунгача А Серия, Италия кубоги ва Европа лигасида жами 33 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та ассист муаллифи бўлди.
Жамоа Элдорга ишонч билдирмоқда — “Рома” яқинда ўзбек футболчиси билан шартномани 2027 йилнинг ярмигача узайтирди. Бу янгилик нафақат мухлислар, балки бутун Ўзбекистон футболи учун хурсандчиликка сабаб бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори бўлган Элдорнинг А Сериядаги бундай муваффақиятлари юртдошларимиз қалбини ғурурга тўлдиради.
Сиз нима деб ўйлайсиз — Шомуродов Европа футболида янада юқорини кўзласа бўладими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар