date
views 205

Олимлар талабалар бўйи ва ўқишдаги муваффақият ўртасида қизиқарли боғлиқликни аниқлади

Олимлар талабалар бўйи ва ўқишдаги муваффақият ўртасида қизиқарли боғлиқликни аниқлади
АҚШлик олимлар катта тадқиқот олиб бориб, 500 минг нафар талабанинг маълумотларини таҳлил қилиш орқали инсонларнинг бўй узунлиги уларнинг академик кўрсаткичларига таъсир қилишини исботлади.

Тадқиқот натижаларига кўра, баланд бўйли инсонлар гуманитар ва техник фанларда нисбатан юқорироқ натижаларни кўрсатади. Шунингдек, энг баланд бўйли талабалар ўзининг пастроқ бўйли тенгқурларига нисбатан анча яхши баҳо олишгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, олимлар интеллектуал вазифаларни бажаришда бўйи баланд бўлган инсонлар анча самарали эканини қайд этди. Уларнинг фикрича, инсон миясининг ривожланиши кўп жиҳатдан болаликдаги соғлиқ ҳолати ва яшаш шароити каби омилларга боғлиқ бўлиши мумкин.

Олимлар кейинчалик соғлиқ, овқатланиш ва генетик хусусиятларни ҳам таҳлил қилиб, уларни ҳисобдан чиқариб ташлаган ҳолда кузатувни давом эттирди. Бироқ шунга қарамасдан, яна бўйи баланд талабалар паст бўйли талабаларга нисбатан юқорироқ академик натижаларга эришгани кузатилди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу ҳолатнинг аниқ сабаби ҳали тўлиқ ўрганилмаган ва олимлар келгусида ҳам ушбу масалада янада кенгроқ тадқиқотларни олиб боришни режалаштирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар талабалар бўйи ва ўқишдаги муваффақият ўртасида қизиқарли боғлиқликни аниқлади