
Mercedes-Benz Group 2025 йилнинг биринчи чораги учун молиявий ҳисоботини эълон қилди, деб auto.mail.ru хабар берди. Компаниянинг соф фойдаси 1,73 миллиард еврони ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43% камайган. Даромад эса 7,4% га камайиб, 33,22 миллиард еврони ташкил этди.
FactSet томонидан сўров қилинган таҳлилчилар эса фойдани 2,03 миллиард евро, даромадни эса 35 миллиард евро деб тахмин қилишган эди.
Компания, айниқса импорт божлари билан боғлиқ юқори ўзгарувчанлик туфайли, йил охиригача молиявий натижаларни аниқ башорат қилиш имкони йўқлигини билдирди.
Харажатларни қисқартириш мақсадида Mercedes-Benz маъмурий ходимларга 500 минг евро миқдорида ихтиёрий компенсация таклиф қилмоқда. Бу дастур 2027 йилгача 5 миллиард евро тежашни мақсад қилган.
Mercedes-BenzМолиявий ҲисоботСоф ФойдаДаромад КамайишиИмпорт БожлариХаражатларни Қисқартириш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар