
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москва ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев «Манчестер Сити»да тўп сураётган дўсти ва ҳамюрти Абдуқодир Ҳусановни доимий равишда қўллаб-қувватлаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов жорий мавсумнинг қишки трансфер ойнасида Франциянинг «Ланс» клубидан Англиянинг амалдаги чемпион жамоаси сафини тўлдирган эди. Ҳозирча у Премьер-лигадаги тўққизта ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобида бирта голни ёздириб қўйди.
Файзуллаев журналистлар билан суҳбатда Абдуқодир билан доимий алоқада эканини таъкидлаб ўтди:
– Ҳусановнинг ўйинларини кузатиб боряпсизми?
– Албатта, кузатаман. Биз тез-тез суҳбатлашиб турамиз, деярли ҳар куни алоқадамиз. Унга фақат яхши нарсаларни тилайман. Биз уни фақат ўзим эмас, бутун Ўзбекистон билан биргаликда қўллаб-қувватлаб турибмиз.
– У сизни «Манчестер Сити»га таклиф қилмадими?
– Йўқ, – деди Файзуллаев ҳазил аралаш табассум билан.
Ҳамюртларимиз Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов сўнгги пайтларда Европада ўз иқтидори билан жуда кўпчиликнинг эътиборини жалб қилишга эришмоқда. Уларнинг фаолияти ўзбек футболи учун янги тарихий даврни бошлаб бергани ҳақида футбол экспертлари ва мухлислар томонидан илиқ фикрлар билдирилмоқда.
Аббосбек ФайзуллаевАбдуқодир ҲусановЎзбекистон ФутболиМосква ЦСКАМанчестер СитиПремьер Лига Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар