
Фото: “Хоразм” клуби матбуот хизмати
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган учрашув 2 май, жума куни бўлиб ўтди. Унда “Хоразм” жамоаси Қаршининг “Насаф”ини қабул қилди. Учрашувда тезкор гол урилди. 12-дақиқада Алибек Давронов ҳисобни очди.
Ўйинда меҳмонлар нисбатан устунликка эга бўлди. Шундай бўлса ҳам мезбонлар ўйинда ўз сўзини айта олди. 78-дақиқага келиб Аброр Хўсинов ҳисобни тенглаштирди.
Учрашув шу ҳисоб билан тугади. Ушбу дуранг билан қаршиликлар 18 очко билан ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Хоразмликлар эса 8 очко билан 10-поғонани эгаллаган.
“Хоразм” — “Насаф” 1:1
Гол: 0:1 – 12, Алибек Давронов, 1:1 – 78, Аброр Хўсинов.
“Хоразм” – Машҳур Муҳаммаджонов, Дилшод Жўраев, Темур Исмаилов (Суннатилло Абдуллажонов,62), Жасур Азимов (Ҳазрат Турсунқулов, 46), Мурод Бобожонов (Шаҳром Самиев, 46), Ҳумоюнмирзо Иминов (Санжар Шоаҳмедов, 62), Владимир Бубаня, Ихтиёр Тошпўлатов, Достон Турсунов, Аброр Хўсинов (Фарруҳ Иброҳимов, 83), Рустам Абдуҳамидов.
“Насаф” – Воробей, Мурод Раҳматов (Игор Голбан, 80), Алибек Давронов, Акмал Мозговой, Зафаромурод Абдираҳматов (Суҳроб Нуруллоев, 63), Умар Эшмуродов, Ойбек Бозоров (Ислом Кенжабоев, 80), Драган Черан, Шароф Муҳитдинов (Шерзод Насруллаев, 49), Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳусайн Норчаев (Рубен Ҳебай, 46).
Огоҳлантиришлар: Алибек Давронов 75, Шаҳром Самиев 75. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар