date
views 743

Украинадаги ўзбекистонлик серияли қотил ҳақида қўшимча маълумотлар

Украинадаги ўзбекистонлик серияли қотил ҳақида қўшимча маълумотлар
Украинада 2018 йилдан 2024 йилгача 11 кишини ўлдиришда айбдор деб топилган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди, деб мамлакат Бош прокуратураси маълум қилди.

Прокуратура хабарига кўра, ушбу шахс 2018 йил февралидан 2024 йил январигача бўлган давр мобайнида 3 нафар аёл ва 8 нафар эркакни ўлдирган ҳамда яна бир неча суиқасдга уринган. Айбланувчи доимий яшаш жойига эга бўлмаган бўлиб, қурбонларининг аксарияти ҳам шундай инсонлар бўлган.

2024 йил январь ойида у Киевдаги гул дўконига харидор сифатида кириб, сотувчи аёлга 30 дан ортиқ пичоқ жароҳати етказган ва унинг тилла тақинчоқларини олиб қочган. Кейинчалик ушбу жиноят юзасидан у қўлга олинган.

Тергов пайтида у бир неча шунга ўхшаш жиноятларни амалга оширганини тан олган. У қурбонлари билан спиртли ичимликлар ичган, кейин уларни ўлдирган. Жасадлар эса кўпинча ўлим ҳолатини аниқлаш мушкул бўлган ҳолда топилган.

Прокуратура маълумотларига кўра, айбланувчи яна бир киши устидан суиқасд қилган, аммо уни ўлдира олмаган.

У ҳар бир қурбон ҳақида батафсил маълумот бериб, бу ҳикоялар жазони енгиллаштиради деб умид қилган.

Суд тақдим этилган барча далилларни кўриб чиқиб, айбланувчини айбдор деб топди ва унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Ҳозирда у ҳибсда сақланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги ўзбекистонлик серияли қотил ҳақида қўшимча маълумотлар