
Эрон Ислом Республикаси Афғонистон билан чегараси бўйлаб улкан бетон девор қурилишини бошлади. Бу лойиҳадан асосий мақсад мамлакатга кириб келаётган ноқонуний мигрантларнинг оқимини чеклашдир.
Фарс ахборот агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, девор узунлиги юзлаб километрни ташкил этади ва қурилиш ишларининг катта қисми аллақачон якунига етказилган. Ушбу қурилишда замонавий ва илғор мониторинг технологиялари ҳам қўлланилиши кўзда тутилмоқда.

Чегарадаги ушбу девор мустаҳкам бетон плиталардан ташкил топган бўлиб, улар махсус кранлар ёрдамида ўрнатилади. Суратларда ҳам кўриш мумкинки, қурилиш жадал олиб борилмоқда, тайёрланган бетон плиталарнинг сони жуда кўп ва девор узоқ масофаларга чўзилган.
Эрон ҳукумати бу орқали нафақат ноқонуний мигрантларнинг, балки турли ноқонуний савдо ва контрабанда ҳаракатларининг ҳам олдини олишни режалаштирмоқда.

Маълумки, сўнгги йилларда Афғонистондаги нотинч вазият сабабли Эронга кўплаб афғон фуқаролари кириб келишни бошлади. Бу эса, ўз навбатида, мамлакат учун ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шундай экан, Эрон чегарани мустаҳкамлаш ва ноқонуний миграцияни камайтириш учун жиддий чора-тадбирлар кўра бошлади.
Ушбу катта қурилиш лойиҳаси яқин вақтларда тўлиқ фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Деворни қуриб битказиш орқали Эрон ўзининг миллий хавфсизлигини янада мустаҳкамлашни кўзлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар