18:30 / 14.12.2023
114

СОР28 конференцияси қазиб олинадиган ёнилғидан воз кечишга чақирди

СОР28 конференцияси қазиб олинадиган ёнилғидан воз кечишга чақирди
Фото: unfccc.int/cop28

13 декабр, чоршанба куни Дубайда бўлиб ўтган Иқлим ўзгариши бўйича БМТ конференцияси (COP28) иштирокчилари қазиб олинадиган ёнилғидан воз кечиш бўйича икки ҳафта давом этган кескин музокаралардан сўнг ташкилотчи - Бирлашган Араб Амирликлари томонидан тайёрланган якуний баёнот бўйича янги муроса матнини келишиб олдилар. Хусусан, ҳужжат 2050 йилга бориб «соф» истеъмолини нолга тушириш мақсадида «энергетика тизимларида қазиб олинадиган ёнилғидан фойдаланишдан адолатли, тартибли ва мувозанатли ўтиш»ни талаб қилади.

Шу тариқа, БМТнинг иқлим бўйича конференцияларида (COP) биринчи марта жаҳон ҳамжамияти қазиб олинадиган ёнилғидан воз кечишга чақирди. Бироқ, 21 саҳифалик ҳужжатда кўплаб аъзо давлатлар эришишга ҳаракат қилаётган - кўмир, нефт ва газдан босқичма-босқич воз кечиш ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Қайта тикланадиган энергия қувватини уч карра кўпайтириш

Баёнот лойиҳасида, шунингдек, 2030 йилгача қайта тикланадиган энергия манбалари глобал қувватини уч баравар ошириш, кўмир истеъмолини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш ва углеродни ушлаш ва сақлаш каби технологияларни ривожлантиришни жадаллаштириш талаб этилади.

Қазиб олинадиган ёнилғидан қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш ҳужжатда парник газлар ташламаларини камайтириш бўйича чора-тадбирлардан бири сифатида келтирилади, мақсад - глобал исишни саноатдан олдинги даврга нисбатан 1,5 даража Целсийда тўхтатиш. Айни пайтда қазиб олинадиган ёнилғи жаҳон энергия таъминотининг қарийб 80 фоизини ташкил қилади.

Якуний ҳужжат бўйича келишмовчиликлар туфайли конференция муддати узайтирилди

Якуний ҳужжатнинг олдинги лойиҳаси конференция иштирокчиларининг қазиб олинадиган энергия манбаларидан, яъни кўмир, нефт ва газдан тўлиқ воз кечишга эришиш бўйича мажбуриятларни таъминлаш бўйича турли қарашларга эга бўлганлиги сабабли улар ўртасида келишмовчиликларни келтириб чиқарди. Аввало, Германия, Европа Иттифоқи ва АҚШ бу қарорни қабул қилиш тарафдори бўлди. ОПEКга аъзо давлатлар - Саудия Арабистони ва Россия бунга қарши. Бир қатор иштирокчилар қазиб олинадиган энергия манбаларидан воз кечиш қарорисиз якуний баёнотни қўллаб-қувватламагани учун конференция режалаштирилганидек 12 декабрда якунланмади, балки яна бир кунга узайтирилди.

COP28 иштирокчи-мамлакатлари вакиллари ҳужжат бўйича келишиб олгандан сўнг, алоҳида давлатлар келишувни миллий даражада амалга оширишлари керак бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё