
Дортмунднинг "Боруссия" клуби Юлиан Брандтга янги шартнома таклиф қилди. Sky Germany хабарига кўра, жамоа футболчига маоши камайтирилган янги келишувни тақдим этган.
Бироқ, Брандт ҳанузгача бу таклифни на рад этган ва на қабул қилган. Ҳозирги пайтда Брандтнинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
29 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи клубнинг лидерларидан бири ҳисобланади. У 2019 йилнинг ёзидан бери "Боруссия" сафида ўйнаб келмоқда.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг