date

Фермин Лопес АПЛга йўл олиши мумкин

Фермин Лопес АПЛга йўл олиши мумкин
Ярим ҳимоячи Фермин Лопес Англияда фаолиятини давом эттириши мумкин. Transfer News Live нашри Mundo Deportivo маълумотига таяниб хабар қилишича, 22 ёшли Лопесни "Сандерленд" ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

"Сандерленд" Лопес учун 80 миллион евро тўлашга тайёр эканлиги айтилаяпти. Жамоа бу мавсумда кутилмаган натижалар кўрсатмоқда – 11 турдан сўнг улар Англия Премьер-лигаси турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида жойлашган.

"Қора мушуклар" етакчи "Арсенал"дан атиги етти очкога ортда қолмоқда. 2025/2026-йилги мавсумда Лопес 11 ўйинда қатнашиб, 6 та гол урган ва 4 та голли узатма берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фермин Лопес АПЛга йўл олиши мумкин