
Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячиси Самуэле Ритчи жамоа ҳужумчиси, португалиялик Рафаэл Леау ҳақида фикр билдирди. Леау "Милан" таркибида аллақачон еттинчи мавсумини ўтказмоқда.
"У ҳатто ўзи ҳам қандай яхши эканини тушунмайди. Менга Рафаэл жуда ёқади, у доим очиқ ва жамоадошларга ёрдам беришга тайёр.
Ҳозирда эса, менинг фикримча, у фақат футбол ҳақида ўйлаяпти. Илгари бу борада муаммолар бўлган деб ўйлайман", - дейди Ритчи pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Рафаэл Леау "Милан"га келишидан аввал Португалиянинг "Спортинг" ва Франциянинг "Лилль" клубларида ўйнаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг