date

Рафиньянинг соғлиги ҳақида янги маълумотлар

Рафиньянинг соғлиги ҳақида янги маълумотлар
Испаниядан олинган янги хабарларга кўра, "Барселона" клуби қанот ҳужумчиси Рафинья соғайиш жараёнининг якуний босқичига яқинлашмоқда. Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, 28 ёшли бразилиялик футболчи ҳозирча индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда.

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг сўзларига кўра, Рафинья 22 ноябрь куни "Атлетик"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Рафинья сўнгги марта 25 сентябрь куни жамоаси сафида ўйнаган.

Шундан бери у Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида жами тўққизта ўйинни ўтказиб юборди. 2025/2026 йилги мавсумда Рафинья етти ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва икки бор голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рафиньянинг соғлиги ҳақида янги маълумотлар