date

Қуёшда бу йилги энг кучли портлаш қайд этилди

Қуёшда бу йилги энг кучли портлаш қайд этилди

10 ноябрь куни Қуёш юзасида бу йилги энг кучли ва энергияси жуда юқори бўлган чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси қошидаги Коинот тадқиқотлари институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.

Олимлар таъкидлашича, ушбу портлаш Х5.1 даражадаги энергия кучига эга бўлган бўлиб, кейинчалик у Х5.15 кўрсаткичга етган. Бу 2024 йил октябридан буён кузатилган энг катта фаоллик ҳолати ҳисобланади.

Мутахассислар маълумотларига кўра, портлаш 4274-рақамли фаол ҳудудда қайд этилган. Бу минтақа айни пайтда Ерга таъсир ўтказиши мумкин бўлган жойда жойлашган. Шу сабабли, бу чақнаш натижасида радиотўлқинларда шовқинлар, сунъий йўлдош алоқасида узилишлар ёки магнит бўронлар фаоллашиши эҳтимол қилиняпти.

Қуёшдан тарқалаётган рентген нурланишининг онлайн графиклари бу жараённи доимий равишда қайд этмоқда. Олимлар ҳодиса ҳали тўлиқ якунланмаганини, фаол жараён аста-секин сустлашаётганини таъкидлашди.

Эслатиш жоиз, жорий йилнинг октябрь ойида ҳам Қуёш фаоллиги кескин ошган, ўша пайтда ҳам бир нечта юқори даражадаги чақнашлар рўй берган эди. Мутахассислар бу жараёнлар 2025 йилда кутилган “Қуёш циклининг авж нуқтаси”га яқинлашаётганидан далолат бериши мумкинлигини қайд этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Қуёшда бу йилги энг кучли портлаш қайд этилди