date

Лоботканинг агенти: "Контенинг қолиши трансферга сабаб бўлиши мумкин"

Лоботканинг агенти: "Контенинг қолиши трансферга сабаб бўлиши мумкин"
Польшалик футболчи Станислав Лоботканинг агенти Бранислав Ярушкнинг сўзларига кўра, унинг мижозининг "Наполи"дан кетиши эҳтимолий.

Ярушкнинг айтишича, агар Антонио Конте жамоа бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттирса, Лоботка июн ойида бошқа вариантларни кўриб чиқишни сўраши мумкин.

"Агар Конте қолса, мижозимнинг бошқа вариантлар излашни сўраши эҳтимолга яқин. Бу мантиқий қарор бўлиши мумкин, аммо бу трансфер суммасига ҳам боғлиқ.

Станислав Италияда ўзини бахтли ҳис қилмоқда, лекин бу даражадаги юкламалар билан курашиш унга қийин бўлмоқда", - деди Ярушк.

Агентнинг сўзларига кўра, Контенинг футболчиларга нисбатан жисмоний машғулотлардаги талабчанлиги футболчиларнинг чарчашига олиб келмоқда.

Ўтган мавсумда чемпионликни қўлга киритган "Наполи" жорий мавсумда А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Лоботканинг агенти: "Контенинг қолиши трансферга сабаб бўлиши мумкин"