Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Марс ҳам Қуёш тизимидаги бошқа сайёралар сингари, доимий равишда Қуёшдан чиқадиган зарядланган зарралар билан ўралган бўлиб, у магнитосферага ўз босимини ўтказади.
Шу билан бирга, Марсга тушган қуёш шамоли унинг атмосферасининг кўп қисмини тарқатиб юборади. Шундай қилиб, 2022 йил декабрь ойида қуёш шамолининг зичлиги 100 баравар пасайди, бу эса Марсда босимнинг пасайишига ва сайёра магнитосфераси ҳажмининг уч баравардан ошишига олиб келди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ушбу қуёш ҳодисаси ва Марс магнитосферасининг кейинги ўзгариши Марсда сув ва атмосферанинг йўқолишига олиб келган физикани яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Қуёш шамолининг бундай кескин йўқолиши жуда камдан-кам ҳолларда ва фақат қуёш фаоллиги кучайган пайтда содир бўлиши айтилмоқда.