Фото: Life.ru
Қироллик саройида бир неча йиллар давомида бош ошпаз бўлиб ишлаган Даррен МакГрэйди марҳума малика Диана нонуштага нима ейишни афзал кўргани ҳақида ижтимоий тармоқда айтиб берди.
Ошпаз ўзининг YouTube каналида “Уэлс маликаси севиб истеъмол қилган нонуштани қандай тайёрлаш керак” номли видео жойлаштирди. Унга кўра, Букингем саройида яшаган малика Диана нонуштага пиширилган ловия ейишни ёқтирган.
Эрталаб бундай таом тайёрлаш ноодатий туюлиши мумкин, бироқ пишган ловия таркибида жуда кам миқдорда шакар ва ёғ бор. Ловия метаболизмни яхшиловчи клетчаткаларга бой.
“Бундай таомдан кейин малика Диана спорт машқлари билан шуғулланишга кетар эди”, — деди ошпаз.
Фото: Marieclaire
Даррен ўз видеосида Диананинг нейро-психологик касаллиги — булимия ҳақида ҳам сўз очди.
Булимия руҳий касаллик бўлиб, бемор ҳаддан ортиқ миқдорда овқат истеъмол қилади ва кейин сунъий равишда қусиш ёки кучли парҳез тутиш орқали ундан халос бўлади.
Ошпазнинг таъкидлашича, у Диана буйруғига кўра малика учун жуда кўп ва турли хилдаги таомларни тайёрлаб бериши керак эди.
Фото: Marieclaire
“Мен вазиятдан бехабар эдим, ошпаз сифатида шунчаки ўз вазифамни бажарардим. Бу ерда бирор гап борлигини кўнглим сезарди, аммо малика Диананинг булимияга чалингани ҳақида билмас эдим”, — дейди Даррен.
Ошпазнинг сўзларига кўра, малика Диана кейинчалик тўғри овқатланиш тартибига риоя этишга эришади ва спорт билан мунтазам шуғулланиб, соғлигига эътиборли бўлишни бошлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?