Фото: Reuters
АҚШ ҳукумати Миллий аэронавтика ва коинот тадқиқотлари бошқармасига (NASA) Ой ва бошқа осмон жисмларида 2026 йил охиригача ягона вақт стандартини яратишни буюрди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
NASA космик алоқа ва навигация маъмури Кевин Коггинс сўзларига кўра, Ой ва бошқа самовий жисмлардаги турли тортишиш кучи ва эҳтимол бошқа омиллар вақтни Ердагидан бошқачароқ тарзда хис қилинишига олиб келади. Унинг сўзларига кўра, LTC Ой космик кемалари ва сунъий йўлдошлари учун вақтни ўлчаш стандартига айланади, уларга ўз вазифаларини бажариш учун ўта аниқлик керак.
«Ерда ишлайдиган соат Ойда бошқачароқ тезликда ишлайди», деди Коггинс.
OSTP раҳбари Арати Прабхакар эслатмасида айтилишича, Ойдаги одам учун Ер соатлари кунига ўртача 58,7 микросекундга орқада қолади ва бунда Ой вақтини Ер вақтидан янада фарқловчи бошқа оғишлар ҳам бор.
«Artemis» дастури орқали космик агентлик яқин йилларда Ойга астронавт миссияларини жўнатиш ва Марсга бўлажак миссиялар учун йўл очишга ёрдам берадиган илмий ой базасини яратишни мақсад қилган. Бу ҳаракатда ўнлаб компаниялар, космик кемалар ва давлатлар иштирок этмоқда.
OSTP вакилининг таъкидлашича, Ой вақтининг умумий стандартисиз космик кемалар ва Ер, Ой сунъий йўлдошлари, базалар ва космонавтлар ўртасидаги синхронлаштирилган алоқа ўртасида хавфсиз маълумотларни узатишни таъминлаш қийин бўлади. Вақт тафовутлари Ойда ёки унинг орбитасида хариталаш ва позицияларни аниқлашда хатоларга олиб келиши мумкин.
«Тасаввур қилинг-а, агар дунёда соатлар синхронлаштирилмаса - бу қанчалик ноқулай бўлиши ва кундалик ишларга халақит бериши мумкин», деди расмий. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди
АҚШда миллиардер Илон Маск судга берилди
Украина чегарачилари гуруҳи Россияга таслим бўлди
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: қурбонлар сони 25 кишига етди
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр