date

Лаутаро Милан дербиси ҳақида фикр билдирди

Лаутаро Милан дербиси ҳақида фикр билдирди
Миланнинг "Интер" жамоаси Римнинг "Лацио" клубини мағлубиятга учратиб, Италия чемпионати турнир жадвалида яна биринчи ўринни эгаллади. Навбатдаги турда эса улар ўзларининг азалий рақиби – "Милан"га қарши майдонга тушади.

Ушбу ўйинга тайёргарлик ҳақида "Интер" сардори, аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес ўз фикрларини билдирди. "Муҳим ўйин олдидан дам олишни хоҳлаган бўлардим, лекин терма жамоага чақирув олганимда бу мажбуриятни бажаришим керак.

Кейинроқ дам олиб, кучимни тиклашга ҳаракат қиламан, чунки "Милан"га қарши ўйин ҳар доим алоҳида воқеа ҳисобланади", – деди Лаутаро Мартинес pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. "Интер" сўнгги марта Италия чемпиони унвонини 2024 йилда қўлга киритган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Лаутаро Милан дербиси ҳақида фикр билдирди