
Италия чемпиони "Наполи" жамоаси сўнгги учрашувларда ўзининг ҳужумдаги самарадорлигини йўқотди. Жамоа аллақачон 291 дақиқадан бери гол ура олмаяпти.
Охирги марта улар 28-октябр куни "Лечче"га қарши ўйинда гол уришга муваффақ бўлишган эди. Шунингдек, "Наполи" учта учрашув ўтказди — Серия А доирасида "Комонинг" қаршилигини енголмади, Чемпионлар лигасида эса немис клуби "Айнтрахт" билан нурсиз дуранг қайд этди.
Энг сўнгги ўйинда эса "Болонья"га қарши баҳсда "Наполи" 0:2 ҳисобига мағлуб бўлди. Энди "Наполи" ўзининг навбатдаги учрашувини "Аталанта"га қарши ўтказади.
Ушбу жамоа ҳам сўнгги вақтларда инқирозга юз тутиб, илгари кучли натижалар кўрсатган давридан узоқлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг